Франция терма жамоаси футболчиларига Дидье Дешам ёқмай қолди.
Дешам 12 йилдан бери миллий жамоага устозлик қилиб келмоқда. Францияликлар у билан ЖЧ-2018да олтин медалларни қўлга киритишди. Бироқ ҳозир футболчилар унинг қўл остида ишлашдан чарчашган. Футболчилар орасида терма жамоани Зинедин Зидан бошқаришини хоҳлаётганлар бор.
Франция фубол федерацияси "Реал" собиқ устозини Дешам ўрнига идеал номзод сифатида кўрмоқда, аммо ушбу тайинлов кейинги катта турниргача амалга ошиши қийиндек кўриняпти.