Франция кино ишлаб чиқариш ва дубляжда сунъий интеллектдан ҳаддан ташқари фойдаланишга қарши.
Бу ҳақда маданият вазири Катрин Пегар 79-Канн кинофестивали давомида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Миллий кино ва анимация маркази (CNC) инсон ижодига устувор аҳамият бериш тамойилига асосланиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қоидаларини ўзгартиради.
Пегарнинг таъкидлашича, сунъий интеллект восита сифатида ишлатилиши мумкин, аммо асар муаллифининг ўрнини босмаслиги керак. Дубляжни қўллаб-қувватлаш фақат инсон иштирокида яратилган лойиҳаларга нисбатан қўлланилади.
У шунингдек, Франция UNESCOда маданий соҳада сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сураётганини қўшимча қилди.