Бугун 3 декабрь, 2023 йил, якшанба

O'ZB

Франция Шарқий Ўртаер денгизига иккинчи вертолёт ташувчисини жойлаштирди

Франция Шарқий Ўртаер денгизига иккинчи вертолёт ташувчисини жойлаштирди

Dixmude ҳарбий кемаси “Ғазо сектори аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш учун” бир неча кун ичида Мисрга етиб боради, дея маълум қилди Франция президенти идораси. Мамлакат мудофаа вазири Себастян Лекорнунинг аниқлик киритишича, ҳозирда вертолёт ташувчиси сузувчи касалхонага айлантирилмоқда.

Парижнинг қўшимча қилишича, худди шу мақсадда келгуси ҳафта Ғазога 10 тонна тиббий буюмлар ва дори-дармон бўлган самолёт жўнатади.

Аввалроқ Франция Фаластин–Исроил можароси зонасига яна бир вертолёт ташувчи Тоннерни юборган эди. Хабар қилинишича, бортда 60 ўринли касалхона палаталари ва иккита операция хонаси бўлган.

Киритилди: 07:14 20.11.2023. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!