Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция Россия иқтисодиётини йўқ қилишга даъват этди

Франция Россия иқтисодиётини йўқ қилишга даъват этди

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Европа Иттифоқини Россияга қарши "энг қаттиқ санкциялар"ни жорий этишга чақирди.

Бу баёнот Европа Иттифоқи мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Люксембургдаги учрашувида билдирилди.

Барро, шунингдек, ўт очишни тўхтатишга эришиш учун сезиларли саъй-ҳаракатлар қилган АҚШ Россияни "музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиш" учун "тайёр" санкциялардан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади.

"Мен Европа Иттифоқини Россияга қарши энг қатъий санкцияларни қабул қилишга ундайман, бу унинг иқтисодиётини ҳолдан тойдиради ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришига йўл қўймайди," - деди Жан-Ноэл Барро.

Киритилди: 21:19 14.04.2025. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!