Франция расмийлари Путиннинг Россия ҳудудига узоқ масофали қуроллар билан зарба берилган тақдирда зиддият кучайиши ҳақидаги баёнотидан сўнг, 3-жаҳон уруши бошланишини истамасликларини билдиришди.
Бу ҳақда Le Monde газетаси дипломатик манбасига таяниб ёзмоқда.
"Биз 3-жаҳон урушининг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Биз руслар ҳарбий амалиётлар кўламини кенгайтириши мумкинлигини истисно эта олмаймиз", — деди нашр суҳбатдоши Путиннинг баёнотини шарҳлар экан.
Эслатиб ўтамиз, Франция ҳам Украинага узоқ масофага учувчи ракеталар етказиб беради. Бироқ уларнинг Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда ишлатилишига ҳозирча розилик бермаган.
Шу билан бирга, Франция, Буюк Британия ва Қўшма Штатлардан фарқли ўлароқ, бундай розилик бериш имконияти ҳақида расмий даражада ҳеч қандай баёнот бермаган.