Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция олий суди Башар Асадни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни бекор қилди, бироқ....

Франция олий суди Башар Асадни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни бекор қилди, бироқ....

Франция суди Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни бекор қилди. Аммо судьялар қарорига кўра, янги ордер олинишига рухсат берилиши мумкин.

Францияда энг юқори турувчи кассация суди Башар Асадни ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгар деб ҳисоблаб, у президентлик қилган вақтидаёқ жиноий жавобгарликка тортилиши керак деб қарор қилган эди.

Кассация суди раиси Кристоф Сулар таъкидлаганидек, Башар Асад энди президент эмаслиги сабабли унга қарши тергов давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, собиқ давлат раҳбари ўтган йилнинг декабрь ойида содир этилган тўнтариш натижасида ҳокимиятдан ағдарилган ва Россиядан сиёсий бошпана сўраб, Москвага қочиб кетган эди.

Киритилди: 23:25 26.07.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!