Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Франция Мудофаа вазирлиги ходимидан махфий маълумотларни ўз ичига олган флешка ўғирлаб кетилди

Франция Мудофаа вазирлиги ходимидан махфий маълумотларни ўз ичига олган флешка ўғирлаб кетилди

Номаълум шахслар Франция Мудофаа вазирлиги ходимидан махфий маълумотлар ёзилган флешкани ўғирлаб кетишди.

Бу ҳақда Journal du Dimanche газетаси хабар бермоқда.

"Мудофаа вазирлиги ходими Париждаги уйидаги ўғирлик қурбони бўлди, бу вақтда махфий маълумотларга эга флешка ўғирлаб кетилди”, — дейилади нашрда.

Флешкада расмий маълумотлар, шунингдек, бўлим ходимига уйдан туриб шахсий компьютерда ишлаш имконини берувчи компьютер калити мавжуд эди.

Полиция иш юзасидан тергов олиб бормоқда.

Киритилди: 22:42 17.09.2024. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!