Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Франция катта сиёсий тадбир муддатини ўзгартирмоқчи

Франция катта сиёсий тадбир муддатини ўзгартирмоқчи

Франция "Катта еттилик" (G7) саммитини унинг бошланиш санаси Оқ уйда ўтадиган UFC турнири билан тўғри келмаслиги учун бошқа кунга кўчиради.

Бу ҳақда Politico манбаларга таяниб хабар берди.

Аввалроқ G7 етакчилари учрашуви 14–16 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп 14 июнь куни Вашингтонда катта UFC турнири бўлиб ўтишини маълум қилди. Ушбу сана АҚШда Байроқ кунига, шунингдек, Трампнинг 80 ёшга тўлишига тўғри келади.

Шундан сўнг саммит бир кунга кечиктирилди — у 15–17 июнь кунлари бўлиб ўтади.

"Президент Трамп — эркин дунёнинг етакчиси, шу боис ҳамкорларимиз уни G7 саммитида жуда муҳим иштирокчи, деб ҳисоблайди. Улар АҚШ президенти жадвалига мослашиш учун саналарни ўзгартиришди", — дея саммит кўчирилишини изоҳлади Оқ уй вакили.

Киритилди: 22:59 10.01.2026. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!