Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция жанубидаги қамоқхонада маҳбус одамларни гаровга олди

Франция жанубидаги қамоқхонада маҳбус одамларни гаровга олди

Франция жанубидаги Арль коммунаси марказий қамоқхонасидаги маҳбус одамларни гаровга олди.

Бу ҳақда La Provence газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, гап уч тиббиёт ходими ва бир қамоқхона ходими ҳақида кетмоқда.

Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс пичоқ билан қуролланган. Нашр маҳбус ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмади.

La Provence таъкидлаганидек, Арль қамоқхонаси 1990 йилларда қурилган. У 159 нафар маҳкумга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 137 нафар шахс жазони ўтамоқда.

Киритилди: 17:24 03.01.2025. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!