Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Франция эркин мамлакат эмас — Павел Дуров

Франция эркин мамлакат эмас — Павел Дуров

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг айтишича, Франция барча ижтимоий тармоқларни жазолайдиган дунёдаги ягона мамлакат.

"Франция полицияси ҳозирда X ижтимоий тармоғининг Париждаги офисида тинтув ўтказмоқда. Франция одамларга озгина бўлса-да эркинлик берадиган барча ижтимоий тармоқларни (Telegram, Х, TikTok...) жиноий жазолайдиган дунёдаги ягона давлат. Адашманг: бу озод мамлакат эмас", — деб ёзган Дуров.

Эслатиб ўтамиз, Дуров 2024 йил август ойида Париж аэропортида ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан тергов Telegram'да контентни етарлича модерация қилмагани ва Франция ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликдан бош тортгани сабабли олиб борилган.

Киритилди: Бугун 16:53. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!