Франция ЕИнинг Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар етказиб беришни молиялаштириш ҳақидаги қарорини блоклади.
Бу ҳақда Польшанинг RAR агентлиги ЕИнинг юқори мартабали вакилига таяниб ёзган.
«Париж, бошқа нарсалар қатори, нафақат ўқ-дориларни [артиллерия учун], балки ракеталарни ҳам этказиб беришда ва ҳатто Украина бундай ракеталарни сўрамаган тақдирда ҳам қайта молиялаш мумкин бўлишини истайди», - дея унинг сўзларини келтиради нашр.
Суҳбатдош бунга сабаб сифатида Франциянинг ўз қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи фирмалари манфаатларини лобби қилиш мумкинлигини айтди.
Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари, жумладан, Польша Франциянинг қарорини танқид қилди, дея аниқлик киритди RAR агентлиги.
Март ойида Брюсселда Украинага 2 миллиард еврога 1 миллион ўқ-дори етказиб бериш схемаси келишилган эди.