Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Франция бўйлаб ўтказилган норозилик намойишларида 106 минг киши иштирок этмоқда

Франция бўйлаб ўтказилган норозилик намойишларида 106 минг киши иштирок этмоқда

Шанба куни Франция бўйлаб оммавий норозилик намойишларида қарийб 106 минг киши иштирок этди. Уларнинг 24 минг нафари Париж шаҳрида тўпланган.

Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотида қайд этилган.

Шу билан бирга, ёшлар касаба уюшмалари намойиш иштирокчилари сонини 200 минг нафар деб баҳоламоқда.

Намойишлар давомида бир қатор шаҳарларда тўқнашувлар юз берди. Лион шаҳрида акция иштирокчилари чиқинди контейнерларига ўт қўйган ва жамоат транспорти бекатига зарар етказган. Префектура маълумотларига кўра, шаҳарда қарийб 8 минг киши йиғилган бўлса, Solidaires касаба уюшмаси иштирокчилар сонини 15 минг нафар деб маълум қилган. Кечга бориб, Гийотьэр ҳудудида полиция билан тўқнашувлар давом этган.

Нант шаҳрида рухсат этилмаган намойишни тарқатиш учун полиция сув пурковчи махсус техникалардан фойдаланган. Атлантика Луар департаменти префектураси маълумотларига кўра, кечга бориб 29 киши қўлга олинган.

Парижда намойишнинг асосий қисми тинч ўтган. Бироқ акция якунида Насьон майдони ҳудудида қора кийимдаги гуруҳлар билан полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шовқинли гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Пойтахтда қарийб 22 киши ҳибсга олинган.

Франция пойтахтида «Ватанпарварлар» партияси етакчиси Флориан Филиппо томонидан ташкил этилган акция иштирокчилари президент Эммануэль Макроннинг истеъфога чиқишини ҳамда Франциянинг Европа Иттифоқидан чиқишини талаб қилган.

Филиппо ўз нутқи давомида Европа Иттифоқи байроғини ҳам йиртиб ташлаган.

Киритилди: 10:56 15.11.2026. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар