Франция терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Аргентинага қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.
Франция футбол федерацияси бўлажак турнир олдидан миллий терма жамоа учун муносиб рақибларни қидирмоқда ва амалдаги чемпионлар идеал рақиблар сифатида кўрилмоқда.
Агар барча шартлар келишиб олинса, ўйин март ойида бўлиб ўтади.