Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
"АҚШ Федерал қидирув бюроси молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни таҳрир қилиб, улардан президент Доналд Трамп ва бошқа таниқли шахсларнинг исмлари олиб ташланди", дея хабар бермоқда агентлик.
Bloomberg'нинг ёзишича, Трампнинг номи тегишли файлларни якуний кўриб чиқишни ўтказаётган ФҚБ агентлари гуруҳи томонидан ҳужжатлардан ўзгартирилган. Улар бюронинг “Ахборот эркинлиги тўғрисида”ги қонуни ижрочилари бўлиб, уларга иш материалларини кўриб чиқиш ва қайси ҳужжатларни чиқариш мумкинлигини аниқлаш вазифаси юклатилган.
Натижада, аввал хабар қилинганидек, ФҚБ ходимлари Эпштейн ишига доир файлларни кўриб чиқиш чоғида Трамп ва бошқа машҳур кишиларга кўплаб ҳаволаларни топган. Уларнинг исм-шарифларининг шунчаки тилга олинишини айбнинг исботи ёки ҳатто алоқадорлик, деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу одамларнинг исмлари қайси контекстда тилга олингани номаълум.