Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Fox News: Трампнинг Россия билан алоқаларига оид тергов ҳужжатлари ФҚБ биносидаги “махфий хонада” ёқишга мўлжалланган пакетлар ичида топилди

 Fox News: Трампнинг Россия билан алоқаларига оид тергов ҳужжатлари ФҚБ биносидаги “махфий хонада” ёқишга мўлжалланган пакетлар ичида топилди

Республикачиларга мойил бўлган Fox News телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Кеш Пател Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқаларига оид терговлар билан боғлиқ махфий ҳужжатларни аниқлаган.

Маълумотларга кўра, Пател "минглаб ҳужжатларни" ёқишга тайёрланган пакетлар ичида топган. Улар "махфий хонада", яъни махфий маълумотлар устида ишлаш учун мўлжалланган ёпиқ ҳудудда (SCIF) сақланган. Фох Неwс суҳбатдошларининг айтишича, Пател ва унинг жамоаси ФҚБ биносида илгари номаълум бўлган SCIF'ни топишган.

"Топилган ҳужжатлар орасида АҚШ разведкаси ФҚБнинг Трамп ва Россия ўртасидаги алоқалар ҳақидаги қарашни кенг тарқатишда “муайян рол ўйнаш” ниятидан хабардор бўлганини кўрсатадиган материал ҳам бор. Ушбу ҳужжат эълон қилинса, АҚШ ҳукумати 2016 йилги президентлик сайлови арафасида Ҳиллари Клинтонга ёрдам бериш мақсадида Трампнинг Россия билан алоқалари ҳақидаги можаро “бўрттирилган” деган фикрни мустаҳкамлаши мумкин", — деди телеканал манбаси.

Киритилди: 12:26 31.07.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!