Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Форс кўрфази мамлакатлари Вашингтоннинг Эрон билан музокаралардаги ёндашувидан хавотирда

Форс кўрфази мамлакатлари Вашингтоннинг Эрон билан музокаралардаги ёндашувидан хавотирда

Форс кўрфази давлатлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон билан можаро бўйича юритаётган сиёсатидан норози. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, минтақа мамлакатлари Вашингтоннинг ёндашувини "изчил эмас ва олдиндан айтиб бўлмайдиган" деб ҳисобламоқда. Шунингдек, улар АҚШ Эрон билан самарали музокаралар жараёнини йўлга қўя олмаётганидан хавотирда.

"Айрим давлатлар ҳатто ўз ҳудудларида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш қанчалик мақсадга мувофиқ эканини шубҳа остига олмоқда. Бироқ улар Вашингтон билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликдан тезда воз кеча олмайди, чунки ҳозир минтақада муқобил иттифоқчилар йўқ", — дейилади хабарда.

The Wall Street Journal маълумотига кўра, Форс кўрфази давлатлари бир томондан АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсатидан норози бўлса, иккинчи томондан минтақавий хавфсизлик масалаларида Вашингтонга боғлиқликни сақлаб қолмоқда.

Киритилди: 13:44 16.08.2026. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!