Форс кўрфази давлатлари Трампнинг Эрон билан можаро борасидаги сиёсатидан норози — The Wall Street Journal.
Нашр маълумотларига кўра, минтақа давлатлари АҚШ президентининг ёндашувини "изчил эмас ва олдиндан айтиб бўлмайдиган" деб ҳисобламоқда. Шунингдек, улар Вашингтон музокаралар жараёнини йўлга қўя олмаётганидан хавотирда.
"Айрим давлатлар ҳатто ўз ҳудудларида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш қай даражада мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига олишган. Шу билан бирга, улар Вашингтон билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликдан тезда воз кеча олмайдилар, ҳозирда минтақада муқобил иттифоқчилар йўқ", дейилади хабарда.