Хорижий ОАВ хабарларига кўра, ўтган ҳафта Тель-Авив яқинида FlyDubai авиакомпаниясининг 1073-рейсини қулатишга уринганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган иккинчи учувчи Ҳамам ал-Ҳаммами терговчиларга июль ойида ҳам шундай ҳужумни режалаштирганини, бироқ экипаж аъзоларидан бирига нисбатан раҳм-шафқати туфайли бу ниятидан воз кечганини айтган.
Уммон фуқароси бўлган шахс Исроилга парвоз қилувчи авиакомпанияларга ишга киришга ҳаракат қилган ҳамда самолёт командирини зарарсизлантириб, самолётни Бен-Гурион аэропорти каби нишонга қулатишни режалаштирган.
Учувчи экстремистик қарашлари сабабли Oman Air авиакомпанияси томонидан парвозлардан четлаштирилган бўлган. Бироқ FlyDubai уни Уммон расмийлари билан текширув ўтказмасдан ишга қабул қилган.