АҚШнинг Флорида штати губернатори Рон ДеСантиснинг маълум қилишича, "Милтон" тўфони вақтида бутун штат бўйлаб 1,6 минг киши қутқариб қолинган.
Бундан ташқари, ABC News хабар беришича, 140 та ҳайвон қутқарилган.
ДеСантис, шунингдек, табиий офатдан кейинги тозалаш вақтида штат илгари кутилгандек кўп ахлатга дуч келмаганини таъкидлади.
"Биз энг ёмон сценарийга дуч келмаяпмиз", деди губернатор.