"Барселона" 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 2-тури доирасидаги "ПСЖ"га қарши ўйин олдидан иккита жиддий йўқотишга учради.
Жерар Ромеро хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ҳужумчиси Рафинья кечаги "Овьедо"га қарши ўйинда (3:1) олган жароҳати сабаб 3 ҳафтага сафдан чиққан. Шунингдек, жамоанинг асосий дарвозабони Жоан Гарсия бугунги машғулотларда шикастланган. У ҳам тахминан октябрь ойи ўрталарига қадар ўйнамайди.
Каталонияликлар 28 сентябрь куни "Реал Сосьедад"ни, 1 октябрь куни "ПСЖ"ни қабул қилса, 4 октябрда "Севилья" меҳмони бўлади.