"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал"га қарши "эл-класико" олдидан рақибнинг стандарт вазиятлардаги устунлиги ҳақида гапирди.
"Бу "Реал"нинг кучли томони. Улар стандарт вазиятлардан фойдаланиш бўйича энг яхши жамоалардан бири. Бугун буни муҳокама қилдик ва тайёргарлик кўрдик. Париждаги ўйиндагидан яхшироқ ҳимояланишимиз керак", — деди Флик.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ҳафта ўртасида Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган.
"Барселона" — "Реал" учрашуви 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.