Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Флик "Барселона" раҳбариятига учта трансфер мақсадини айтди

Флик "Барселона" раҳбариятига учта трансфер мақсадини айтди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик келаси йил учун трансфер мақсадларини белгилаб олди.

Германиялик мутахассис клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, чап қанот марказий ҳимоячиси, вингер ва марказий ҳужумчи позициясида кучайтирувчи футболчиларни топишни сўради, деб хабар бермоқда журналист Рохер Торело. Янги сентрбек январь ойидаёқ имзоланиши эҳтимоли йўқ эмас - бу муносиб ва қулай номзод топилган тақдирдагина содир бўлади.

Шанба куни "кўк-анорранглилар" Ла Лига доирасидаги "Алавес"га қарши уй учрашувини ўтказади. Каталония гранди айни дамда чемпионат турнир жадвалида "Реал"дан 1 очко ортда қолиб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:02 28.11.2025. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!