"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик яқин трансферлар даврида таркиб кучайишига умид қилмоқда.
Дебют мавсумида германиялик мураббий қўл остида "кўк-анорранглилар" кутилганидан ҳам яхшироқ натижалар қайд этди: жамоа Испания чемпионлигини қўлга киритди, мамлакат кубоги ва Суперкубогида зафар қучди, шунингдек, Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди. Муваффақиятларга қарамай, Флик таркибни кучайтириш керак деб ҳисоблайди. Журналист Ашраф бин Аяднинг маълум қилишича, бош мураббий клуб раҳбариятидан трансфер бозоридаги баъзи позицияларни мустаҳкамлашни сўраган. Мутахассиснинг фикрича, "Барселона" янги мавсумда муваффақият қозониши учун янада кучайиши керак.
25 май куни каталонияликлар Ла Лига сўнгги турида Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши баҳс олиб боради.