Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Флавиу Болсонару ўз-ўзини «Бразилия етакчиси» деб эълон қилди

Флавиу Болсонару ўз-ўзини «Бразилия етакчиси» деб эълон қилди

Бразилиядаги президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари, сўл марказчи Луис Инасиу Лула да Силвага мағлуб бўлиб, АҚШга қочиб кетган онгчи популист сенатор Флавиу Болсонару X ижтимоий тармоғида «Бразилия халқига мактуб» эълон қилди. Унда Болсонару ўзини «Бразилия етакчиси» деб эълон қилган. ОАВ маълумотларига кўра, у дастлаб ўзини мамлакатнинг «ҳақиқий президенти» ва «сайланган президенти» деб ҳам атаган, аммо кейинчалик ушбу жумлаларни ўчириб ташлаган.

Мактубда Флавиу Болсонару ҳеч қандай далиллар келтирмаган ҳолда, Бразилиядаги сайловларда «жирканч сохталаштиришлар» содир бўлганини даъво қилади. Сенатор хорижда туриб мамлакатда демократия учун курашга раҳбарлик қилишга ва Лула да Силванинг «диктаторлик режимини» ўрнатишига халақит беришга ваъда берган.

Шунингдек, Флавиу Болсонару АҚШ ва Аргентина президентлари — Дональд Трамп ва Хавьер Милейга кўрсатган қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирди. Маълумотларга кўра, Болсонару оиласи билан Қўшма Штатларга Аргентина орқали етиб олган.

Флавиу Болсонару — Бразилиянинг собиқ ультраўнгчи президенти Жаир Болсонарунинг ўғлидир. Жаир Болсонару ҳозирда ватанида давлат тўнтаришига уриниш бўйича қамоқ жазосини ўтамоқда. Сайловдаги мағлубиятдан сўнг Олий суд Флавиуга мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлаган эди, бироқ сиёсатчи ушбу чекловни эътиборсиз қолдирди.

Киритилди: Бугун 12:27. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!