Фицо Россия газининг транзити тўхтатилгани учун Словакиядаги украиналикларга ёрдамни чеклаш билан таҳдид қилди.
Словакия бош вазири Россия газининг Украина орқали транзитини тўхтатилишини "Зеленскийнинг саботажи" деб атади ва бу туфайли Словакиянинг йўқотишлари йилига 500 миллион еврони ташкил этишини айтди.
Фицонинг қўшимча қилишича, Словакия ҳукумати Украинага электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, шунингдек, Словакияда бўлган украиналик қочқинларни “қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада камайтириш”ни муҳокама қилади.