Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фирибгарнинг қармоғини таниб олинг: бонус, машҳур қиёфа, таниқли логотип

Фирибгарнинг қармоғини таниб олинг: бонус, машҳур қиёфа, таниқли логотип

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида шубҳали реклама эълонлари кенг тарқалмоқда. Уларда шундай чақириқлар бор: “Ариза тўлдиринг ва 600.000 сўм бонус олинг!”

Рекламада USM логотипи, 24/7 ишловчи "менеджер", ҳатто машҳур инсонларнинг расмлари ҳам қўлланилмоқда. Бунинг ортида турли "ишончли кўринадиган" гаплар ва гўёки тўлов тизимлари орқали пул юборишга чақирувлар бор.

Бу — жиноий гуруҳлар томонидан фуқароларни алдаш ва шахсий маълумотларни (паспорт, карта рақамлари, SMS-кодлар ва ҳ.к.) қўлга киритиш мақсадида амалга оширилаётган алдамчи схемадир.

Алданиб қолмаслик учун қуйидаги белги ва ҳолатларга эътибор беринг:

Расмий сайт эмас — фирибгарлар USM, Uzcard, Humo ва бошқа таниқли ташкилотларнинг логотипларидан фойдаланиб, сохта веб-сайтлар очишмоқда.

Шахсий маълумот сўраши — паспорт нусхаси, карта рақами, CVV-код ва SMS-коди сўралади. Расмий ташкилотлар бундай маълумотларни онлайн сўрамайди!

Жуда ёқимли “таклиф” — 600.000 сўм пул бериш, бонус ёки ютишни ваъда қилиш — эътиборни жалб қилиш учун қўлланилади.

Шошилиш ҳисси — "Фақат бугун", "Сон чекланган" каби сўзлар билан инсонни тез қарор қабул қилишга ундаш.

Киритилди: 04:36 22.08.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!