Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси учувчилар касаба уюшмасининг иш ташлаши сабабли 9 ва 13 декабрь кунлари 300 га яқин рейсни бекор қилмоқда. Бу ҳақида «Риа Новости» хабар бермоқда.
Finnair Финляндия учувчилар иттифоқи (СЛЛ) норозилиги туфайли парвозларни бекор қилишга мажбур. Иш ташлаш доирасида учувчилар 9 ва 13 декабрь кунлари парвозларни амалга оширмайди. Шу кунларда Жами 300 та бекор қилинади, — дейилади жамоат телеканалида.
Таъкидланишича, иш ташлаш туфайли парвозларни бекор қилиниши 33 мингга яқин авиакомпания мижозларига таъсир қилади.
Ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Финляндияда иш ташлашлар турли соҳаларда, хусусан, болалар боғчаларидан тортиб саноат ишларигача бўлган соҳаларда ўтказилмоқда. Касаба уюшмалари бош вазир Петтери Орпонинг пенсиялар, касаллик таътиллари ва ишсизлик нафақалари, суғурта мукофотлари, ишдан бўшатишни соддалаштириш, иш ташлашлар муддатини қисқартириш ва бошқа масалаларга тааллуқли кабинет ислоҳотларига норозилик билдирмоқда.