Финляндияда 1 февраль куни меҳнат бозоридаги ислоҳотларга қарши режалаштирилган касаба уюшмалари иш ташлаши мамлакат ҳаётининг деярли барча соҳаларига таъсир қилади ва иқтисодиётга 360 миллион евро зарар келтиради.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Иш ташлашда 200 минг киши иштирок этиш ниятида. Мамлакатдаги қатор корхоналар иши тўхтайди, чакана савдо дўконлари ва озиқ-овқат тармоқлари ёпилади, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади. Бундан ташқари, Финляндияда меҳмонхоналар, ресторанлар, банклар, тозалаш компаниялари, почта бўлимлари ва етказиб бериш хизматлари ишламайди. Мамлакатнинг деярли барча аэропортларида ҳаво қатнови тўхтатилади.
Финляндия иқтисодчиларининг фикрича, иш ташлаш натижасида мамлакат 360 миллион евро зарар кўради.