Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Финляндия ва Норвегия АҚШнинг Гренландия бўйича баёнотлари фонида Данияни қўллаб-қувватламоқда

Финляндия ва Норвегия АҚШнинг Гренландия бўйича баёнотлари фонида Данияни қўллаб-қувватламоқда

Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре АҚШнинг Гренландияни мудофаа мақсадида назорат қилиш зарурлиги ҳақидаги даъволари фонида Данияни қўллаб-қувватлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ The Atlantic нашрига берган интервьюсида Қўшма Штатлар "мудофаа мақсадида Гренландия устидан назорат зарурлигини" таъкидлаб, Дания автоном ҳудуди бўлган орол "Россия ва Хитой кемалари билан ўралган"ини даъво қилган.

Дания бош вазири Метте Фредериксен бунга жавобан Гренландия қиролликнинг бир қисми эканлигини таъкидлаб, Вашингтонни бу каби таҳдидларни тўхтатишга чақириб, оролда Америка назоратини ўрнатиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлади.

"Гренландия Дания Қироллигининг ажралмас қисмидир. Норвегия Қироллик билан тўлиқ бирдам", - деб ёзган Стёре ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўз навбатида Стубб Гренландия ва Даниядан бошқа ҳеч ким ўз келажаги бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эмаслигини таъкидлади. "Скандинавиялик дўстимиз Дания ва Бош вазир идораси бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда", деб ёзади у.

Киритилди: 09:45 05.01.2026. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!