Мисрнинг Хургада шаҳридан Санкт-Петербургга йўл олган Red Sea Airlines авиакомпанияси самолёти дронлар ҳужуми туфайли Россия аэропорти вақтинча ёпилгани сабаб Хельсинки аэропортига қўнди. Бу ҳақда Финляндия чегара хизмати хабар берди.
Самолёт Хельсинкида ёқилғи тўлдирганидан сўнг парвозини давом эттирган.
17 октябрга ўтар кечаси дронлар ҳужумлари сабаб Россиянинг камида 12 та аэропорти фаолияти чекланган.