Американинг иккита B-52H Stratofortress стратегик бомбардимончи самолётлари ўқув машғулотлари давомида Финляндия ҳаво ҳудуди устидан учиб ўтди, деб хабар қилди Финляндия мудофаа кучлари матбуот хизмати.
«Парвозда шунингдек, Американинг иккита KC-135 ва битта KC-46 ёнилғи қуйиш самолётлари иштирок этди», — дейилади хабарда. Департамент маълумотларига кўра, бомбардимончи самолётлар Норвегиядан келган ва Лапландия орқали жанубий йўналишда учган.