Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Финландияда мактабда отишма юз берди, уч нафар ўсмир жароҳатланди

Финландияда мактабда отишма юз берди, уч нафар ўсмир жароҳатланди

Финландиянинг жанубий қисмидаги мактабда рўй берган отишма натижасида камида уч нафар 12 ёшли ўқувчи жароҳат олди. Полиция гумондорни қўлга олган, деб хабар беради Report агентлиги Daily Mail нашрига таяниб.

Пирккала шаҳри полицияси маҳаллий вақт билан 10:42 да Виертола мактабида зўравонлик юз бергани ҳақида хабар олган ва воқеани бартараф этиш учун қуролланган ходимларни жўнатган.

“Жабрланганларнинг ҳаётига таҳдид йўқ. Гумондор қўлга олинди, унинг қуроли мусодара қилинди”, – дейилади полиция баёнотида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа юзасидан тергов ишларини давом эттирмоқда.

Киритилди: 23:12 20.05.2025. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!