Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Филиппиндаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди

Филиппиндаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди

Филиппин пойтахтида пайшанбага ўтар кечаси содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда жума куни полиция хабар берди.

Полиция зобити Наполеон Кабигоннинг журналистларга айтишича, ЙТҲда юк машинаси, автобус, бешта енгил автомобиль ва 16 мотоцикл иштирок этган. Ҳодиса оқибатида уч эркак ва бир аёл ҳалок бўлган. Ҳодиса юз берган ҳудудда бир неча соат давомида катта тирбандлик юзага келди.

Текширув давомида юк машинасининг тормози ишламай қолгани, натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани аниқланган.

Манила полицияси бошқармаси хабар беришича, фақат пайшанба куни эрталаб соат 6 дан 14 гача шаҳарда 32 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.

Киритилди: 11:54 06.12.2024. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!