Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

FIFA Тошкентдаги Humo Arena инфратузилмасига юқори баҳо берди

FIFA Тошкентдаги Humo Arena инфратузилмасига юқори баҳо берди

FIFA турнирлари директори Хайме Ярза Ўзбекистонда ўтказилган футзал бўйича жаҳон чемпионати Марказий Осиёдаги биринчи FIFA турнири эканини таъкидлаб ўтди.

“FIFA нинг футзал бўйича Жаҳон чемпионати - бу нафақат дунёнинг шиддатли спорт мусобақаси, балки бу мамлакатингиз тарихида ҳам муҳим воқеадир. Иккала жамоага ҳам, мухлисларга ҳам бу жуда катта имкониятдир”, деди FIFA мансабдори EU Today нашрига берган интервюсида.

Ўз навбатида, футбол бўйича Олимпия мусобақаларини назорат қилувчи FIFA футзал ва пляж футболини ривожлантириш бўйича директор Касра Хагиги турнирнинг ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтган Humo Аренанинг инфратузилма имкониятларини алоҳида эътироф қилди. Унинг сўзларига кўра, турнир давомида Ўзбекистондаги ҳамкасблар ва хамкорлар ўз касбий махоратларни тўлақонли намоён қилдилар.

“Бу FIFA нинг Марказий Осиёдаги биринчи тадбири ҳисобланади ва ишонч билан айтишимиз мумкинки, турнир муваффақиятли ўтди. Объектлар, ташаббускор кўнгиллилар, транспорт, турар жой, машғулот учун майдончалар — барчаси юқори даражада ташкил этилди. Эксплуатация нуқтаи назаридан биз янги дўстларимизни фақат мақташимиз мумкин”.

“Humo Arena мажмуасига биринчи ташрифимизданоқ бу жой бизнинг барча талабларимизга жавоб беришига шубҳа қилмаган эдик. Бу ер ФИФА футзал бўйича Жаҳон чемпионати финали каби йирик тадбирни ўтказиш учун мос бўлган мухташам манзилдир. Муҳит ва акустика кишини лол қолдиради. Ва, албатта, якшанба кунги финалда мажмуа ўриндиқларини тўлиқ тўлганлигини таъкидлаб ўтиш жуда муҳим”.

FIFA да Марказий Осиёда ўтказилган ушбу миқёсдаги биринчи турнирнинг ажойиб муваффақиятини алоҳида таъкидламоқдалар. Матчларда жами 120 000 дан ортиқ мухлислар иштирок этишгани футзал учун жуда яхши кўрсаткичдир.

“Ўзбекистондаги мезбонларимизга ушбу қизиқарли тадбирни ташкил этиб, ажойиб мерос яратишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз Ўзбекистонга яна қайтамиз деган катта умид билан уни тарк этмоқдамиз", - дея хулоса қилди Хагиги.

Тимофей Смирнов, Enera инвестиция ва саноат гуруҳи бош директори шундай фикрни айтиб ўтди: “Humo Arena бошқарув компанияси сифатида, биз оҳирги ой давомида FIFA нинг мусобақаларини юртимизда ташкил қилишдан ва бутун дунё бўйлаб футзал мухлисларини эътиборини тортишдан жуда хурсандмиз. Биз бошлаган ишимизни давом эттирамиз ва барча томошабинлар мажмуамизда ўзларини қулай ҳис қилишлари ва аренамизга туташ ҳудудда Ўзбекистон пойтахти аҳолиси ва меҳмонларининг севимли дам олиш масканига айлантириш учун меҳнат қилишдан чарчамаймиз. Шу билан бирга FIFA билан ҳамкорликни, шу жумладан ўсмир-ёшлар спортини ривожлантириш соҳасида фаолиятимизни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз”.

Киритилди: Бугун 11:39. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!