Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

ФИФА президенти Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигидаги ЖЧ-2027 ҳақида баёнот берди

ФИФА президенти Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигидаги ЖЧ-2027 ҳақида баёнот берди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионатининг ўтказилиш саналарини эълон қилди.

Халқаро футбол ташкилоти раҳбари ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида мусобақа 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар давом этишини маълум қилди.

«2027 йилги FIFA U-20 жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача бўлиб ўтишини эълон қилишдан мамнунман!

Озарбайжон ва Ўзбекистон дунёнинг энг яхши ёш футболчиларини мезбон сифатида кутиб олишга тайёр», — деди Инфантино.

Шунингдек, ФИФА президенти бўлажак жаҳон чемпионатида қатнашадиган барча жамоаларга муваффақият тилади.

Киритилди: 14:41 23.10.2026. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!