Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ФИФА президенти Ўзбекистон U-15 терма жамоасини Гватемала устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

ФИФА президенти Ўзбекистон U-15 терма жамоасини Гватемала устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон U-15 жамоаси FIFA U-15 Жаҳон чемпионати доирасида Гватемала устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонгач, ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов терма жамоамиз футболчилари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклашди ҳамда навбатдаги баҳсда омад тилашди.

Шунингдек, томонлар 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигида ўтказилиши режалаштирилган ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Мазкур мусобақа икки мамлакат ўртасидаги халқаро футбол ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, йирик халқаро турнирларни юқори савияда ташкил этиш борасида тажриба алмашиш ҳамда ташкилий жараёнларни самарали мувофиқлаштириш учун муҳим имконият бўлиб хизмат қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-15 терма жамоаси кейинги учрашувда Мадагаскарга қарши майдонга тушади. Мадагаскар аввалги баҳсда Ироқни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Мазкур учрашув бугун бўлиб ўтади.

Ўзбекистон - Мадагаскар
28 октябрь. 20:30

Киритилди: 18:55 28.10.2026. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!