Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ФИФА президенти Мексикадаги кескин вазият фонида баёнот берди

ФИФА президенти Мексикадаги кескин вазият фонида баёнот берди

ФИФА президенти Жанни Инфантино мамлакатдаги кескин вазият фонида ЖЧ–2026 учрашувларининг Мексикада ўтказилиш имконияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вазият тинч, ҳозир ҳаммаси жойида. Умуман олганда, барчаси муаммосиз ўтиши керак», — дея Инфантинонинг сўзларидан иқтибос келтиради «AS» нашри.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни, 24 февраль санасида Мексика Қуролли кучларининг махсус операцияси натижасида мамлакатдаги энг йирик «Халиско янги авлоди» (CJNG) наркокартели етакчиси, «Эль Менчо» лақаби билан танилган Немесио Осегера ўлдирилди. Шундан сўнг Мексиканинг бир нечта шаҳарларида тартибсизликлар бошланди. Қатор шаҳарларда, жумладан, Испания — Уругвай учрашуви ўтказилиши белгиланган Гвадалахарада картель аъзолари автомобилларга ўт қўйишди ва йўлларни тўсиб қўйишди.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар учта давлат — АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтиши керак. Мексикада турнир баҳслари Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара шаҳарларида ўтказилади.

Киритилди: Бугун 13:21. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!