Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда судялар қотилни “безори”га айлантиришди

Сурхондарёда судялар қотилни “безори”га айлантиришди

Шўрчи деҳқон бозори. Одамлар кўз ўнгида қотиллик юз берди: ёнма-ён жойлашган ошхона эгаларининг жанжали ўлим билан тугади. Икки эркак ёқалашаркан, бирининг жияни кабоб сихини олиб чиқиб, тоғаси билан муштлашаётганнинг орқа курагига санчди ва уни ўлдирди.

Суд тоғани 15,5, жиянни 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Апелляция суди эса қасддан одам ўлдириш жиноятини безорилик ва қасддан баданга оғир шикаст етказишга ўзгартириб, жазони енгиллаштирди.

Шу тариқа бир одамни кабоб сихи санчиб ўлдирган жияннинг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо муддати 9,5 йилдан 7 йилга, тоғаники эса 15,5 йилдан 5 йилга туширилган.

Марҳумнинг яқинлари буни адолатсизлик деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 23:43 24.02.2026. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!