Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Катта йўқотишлар Россиянинг йирик ҳужум режаларига тўсқинлик қилмоқда

Катта йўқотишлар Россиянинг йирик ҳужум режаларига тўсқинлик қилмоқда

Bloomberg хабарига кўра, фронтдаги катта йўқотишлар Россияга кенг кўламли ҳужум тайёрлаш имконини чекламоқда.

Ғарб амалдорлари маълумотига кўра, сўнгги уч ой давомида жанговар йўқотишлар сафарбар этилганлар сонидан ошиб кетган — ойига тахминан 30–35 минг нафар.

Москва расмий равишда аниқ рақамларни ошкор этмаяпти. Манбаларга кўра, асосий эътибор йирик тўловлар эвазига шартнома асосида хизматга жалб этилаётганлар ва хорижликларга қаратилган. Гап тахминан 17 минг нафар шимолий кореялик, шунингдек Ҳиндистон, Покистон, Непал, Куба, Нигерия ва Сенегалдан ёлланганлар ҳақида бормоқда.

Эҳтимолий ҳужум йўналишлари сифатида Донецк вилоятидаги «қалъалар камари» ҳамда Запорожье ҳудуди тилга олинмоқда.

Киритилди: 21:50 24.02.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!