«Российская газета» ФХХ маълумотларига таяниб хабар беришича, Telegram асосчиси Павел Дуров террорчиликка кўмаклашиш бўйича жиноий иш доирасида тергов қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, 2022 йилдан буён Telegram орқали содир этилган жиноятлар сони 153 мингдан ошган. Уларнинг 33 мингтаси террорчилик ва экстремизм билан боғлиқ экани қайд этилган.
Нашр ёзишича, иш Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми доирасида олиб борилмоқда.