Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда илк пулли автомобиль йўли Урганч–Хива йўналишида қурилмоқда

Ўзбекистонда илк пулли автомобиль йўли Урганч–Хива йўналишида қурилмоқда

Ўзбекистондаги илк пулли автомобиль йўли Урганч–Хива йўналишида барпо этилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг қиймати 120 миллион долларни ташкил этади. Янги автомобиль йўлининг узунлиги 35 километр бўлиб, у тўрт полосали асфальт-бетон қопламасида қурилади. Суткалик ўтказувчанлик қуввати 20 мингдан ортиқ транспорт воситасига мўлжалланган.

Лойиҳа доирасида 17 та кўприк, 8 та йўл ўтказгич, 1 та туннель ва 5 та махсус ўтиш жойи қурилиши режалаштирилган.

Ҳозирда Урганч ва Хива ўртасидаги қатнов вақти 45–50 дақиқани ташкил этади. Янги пулли йўл ишга тушгач, бу вақт 15–20 дақиқагача қисқаради.

Киритилди: Бугун 16:25. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!