Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномаси имзоланишига яқинлашмоқда.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билдирди.
Фидан, журналистлар билан суҳбатда, Кавказда тинчликнинг муҳимлигига урғу берди: "Биз Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги келишувни минтақада барқарорлик ва тинчлик учун ўта муҳим қадам деб биламиз, томонлар келишувга яқинлашмоқда".
Унинг қўшимча қилишича, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича комиссиялар низомининг тасдиқлангани бу тараққиётнинг ёрқин намунасидир.
"Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик битими имзолангандан кейин Туркия ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар ҳам нормаллашади”, деди у.