Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

FIA билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобиль спортининг янги йўналишлари жорий этилади

FIA билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобиль спортининг янги йўналишлари жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги расмий делегация Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Президенти Муҳаммад Бен Сулаем билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан FIA ўртасидаги ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, мамлакатда автоспорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро мусобақаларни ташкил этиш ҳамда спортчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш бўйича истиқболли ташаббуслар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда йирик спорт лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланиб, FIA билан ҳамкорлик автомобиль спортининг янги йўналишларини жорий этиш ва юртни минтақавий етакчи марказга айлантиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда халқаро турнирларни ўтказиш бўйича келгуси режаларни белгилаб олди.

Киритилди: 14:20 13.12.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!