Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ўз вақтида бартараф этмаган ҳамда номидаги мол-мулклари турган жойини аниқлаш борасида тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Бюронинг Навбаҳор туман бўлими иш юритувига "С.С." фермер хўжалигидан 10 та жами 459,4 млн. сўмлик солиқ ва 3 та жами 21,3 млн сўмлик давлат божи қарздорликларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор "С.С." фермер хўжалигининг раҳбари қарздорликни ихтиёрий тўлаши учун бир неча бора огоҳлантирилган, бироқ қарздорликлар қоплаб берилмаган.
Натижада давлат ижрочиси томонидан фермер хўжалигининг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мулкларига тақиқ қўйилган ҳамда фермер хўжалигига тегишли “Li9” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида “Қора тойчоқ” Навоий шаҳар ҳудудидан қидириб топилиб, автотураргоҳига жойлаштирилди.