Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фермер "Volkswagen"ни олиб кетиши учун 57 млн сўм солиқ қарздорлигини бартараф этди

Фермер "Volkswagen"ни олиб кетиши учун 57 млн сўм солиқ қарздорлигини бартараф этди

Эсларингизда бўлса, биз бир неча кун олдин “Фермер Volkswagen ID.4 электромобилидан айрилиши мумкин” деб номланган хабарни жойлаштирган эдик.

Ушбу Қўштепа туманида фаолият олиб борувчи фермернинг солиқ қарздорлиги анчагина эди, ва 15 кунлик ихтиёрий муддатда ҳам қарздорлигини бартараф этмагани сабабли унинг суюкли тойчоғи хатланган эди.

Аукционга сотилиш арафасида фермерга машинасини йўқотиш хавфи туғилгани хабар берилди.

Фермер автомашинасини жуда яхши кўрарди ё пиёда юришдан чарчаган кўринади....бу ҳабарни эшитибоқ, фермер дарҳол ҳаракатга киришди.

У бир неча кун ичида 57 млн сўм қарздорлигини тўлаган ҳолда, машинасини сақлаб қолиш имконига эга бўлди. Бу воқеа унинг ҳаётий сабоғи бўлиб қолди — у эндиликда ҳар қандай қарзни ўз вақтида тўлашга қарор қилган.

Киритилди: 15:12 25.03.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!