Туркиянинг “Фенербахче” клуби трансфер ойнаси пайтида шов-шувни гуллатадиган бўлди. Маълумотларга кўра, турклар каталонияликларнинг бирваракайига учта футболчисини сотиб олмоқчи.
Хабарларга қараганда, “Фенербахче”га “Барселона”нинг Ерри Мина, Дениз Суарез ва Алекс Видал каби футболчилари керак. Айни пайтда музокаралар бошланган ва каталонияликлар ҳам юқорида тилга олинган 3 та футболчини сотиш ниятида. Бундан ташқари, ҳар иккала клубнинг ҳомийси бўлмиш Туркиянинг “Беко” фирмаси ҳам ушбу трансферга аралашган.