Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Федерациядаги коррупция": "Реал" "Жирона" билан ўйинда норозилик намойишига тайёрланмоқда

"Федерациядаги коррупция": "Реал" "Жирона" билан ўйинда норозилик намойишига тайёрланмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Жирона"га қарши ўйинда норозилик намойишига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради "Relevo".

Журналистлар хабарига кўра, "қироллик клуби" мухлисларни Ла Лиганинг бўлажак учрашувининг 12-дақиқасида "Федерацияда коррупция" деб ҳайқиришга чақирган. Шу тариқа "қаймоқранглилар" Испаниядаги ҳакамлар фаолиятидан қаттиқ норозилигини кўрсатмоқчи.

"Реал" - "Жирона" учрашуви бугун, 23 февраль куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 14:06 23.02.2025. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!