Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Файзуллаев ва Шомуродов "Галатасарой"га қарши асосий таркибда майдонга тушадими?

Файзуллаев ва Шомуродов "Галатасарой"га қарши асосий таркибда майдонга тушадими?

Бугун Туркия Суперлигасининг 26-тури доирасида марказий тўқнашувлардан бири гувоҳига айланишимиз мумкин. Мусобақа пешқадамларидан бири "Галатасарой" ўз майдонида Нури Шахин бошқарувидаги "Башакшеҳир"ни қабул қилади.

Ушбу баҳс ўзбек футболи ишқибозлари учун алоҳида аҳамиятга эга. Сабаби, нуфузли Fanatik нашри тақдим этган тахминий таркибларга кўра, меҳмонлар сафида ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда.

Қуйида жамоаларнинг эҳтимолий таркиблари билан танишишингиз мумкин:

"Галатасарой": Угуржон, Саллаи, Синго, Санчес, Якобс, Торрейра, Лемина, Бариш Алпер, Сара, Ланг, Осимхен.

"Башакшеҳир": Муҳаммед, Берат, Опоку, Дуарте, Умут Гюнеш, Омер Али, Юсуф Сари, Брнич, Аббосбек Файзуллаев, Элдор Шомуродов, Зельке.

Чемпионлик пойгаси ва юқори ўринлар учун курашда стратегик муҳим ҳисобланган мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00'да старт олади.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!