Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фашистлар Ғазодаги кўчирилган одамлар яшаётган тўртта мактабга ҳужумлар уюштирди

Фашистлар Ғазодаги кўчирилган одамлар яшаётган тўртта мактабга ҳужумлар уюштирди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 362 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамдабутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ғазонинг маркази ва шимолидаги Нусейрат лагерига ҳужум қилди. Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида уюштирган ҳужумларида камида 51 киши ҳалок бўлди, 165 киши яраланди. Уруш бошланган 2023 йил 7 октябрдан буён жами 41689 киши ҳалок бўлди, камида 96 625 киши жароҳатланган.

▪️Бир неча соат ичида, кечаси фашистлар Ғазодаги кўчирилган одамлар яшаётган тўртта мактаб, жумладан, 1948 йилда ташкил этилган Ал-Аман болалар уйига ҳужумлар уюштирди.

▪️Босқинчилар Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига икки соат ичида 11 марта зарба берди. Кун давомида 55 киши ҳалок бўлди, 156 киши жароҳат олди.

▪️Эроннинг босқинчиларга қарши оммавий ҳужуми 3 та йирик ҳаво базасини: ўнлаб Ф-35 қирувчи самолётлари бўлган Нафатим, Ҳатзрим ва Тел Ноф ҳаво базаларини йўқ қилди. Тел-Авивдаги Моссад штаб-квартираси, Метулладаги ҳарбий база, Довиев казармаси, Штоладаги ҳарбий штаб, Глилот ҳарбий базаси ва Баттисте посёлкасидаги аскарлар отрядига ҳам зарбалар берилди.

▪️Бугун тонгда Ҳизбуллоҳ Ливан билан чегарада Исроил аскарлари билан жангга киришди. Босқинчилар талафот кўрди ва чекинишга мажбур бўлди.

▪️“Яфа операцияси”. Кеча ал-халиллик икки ёш фаластинлик бир аскарни пичоқлаб, унинг қуролларини ўғирлаб, Тел-Авивдаги кўчманчиларга қарата ўт очган. 7 кўчманчи ҳалок бўлди, 17 киши яраланди.

▪️Ишғолчилар вайроналар остидан 26 нафар ярадорни олиб чиқиш учун Хон-Юнисга йўл олган Ғазо фуқаролик мудофааси кучларига қарата ўт очди.

▪️Исроил ТИВ раҳбари Исраэл Кац БМТ бош котиби Антониу Гутерришни Исроилда персона нон грата деб эълон қилиш ва унинг мамлакатга киришини тақиқлашни кўзда тутган қарорни имзолади.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!