Фарзанди таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятини бажармаган қарздор шахс қонун олдида жавоб беради.
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 20.04.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ.Б.дан ундирувчи Ю.Ф. фойдасига икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор Қ.Б. алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган, шунга қарамасдан 72 млн. сўм алимент пулларини тўлашдан қочиб яширинганлиги учун қарздорга нисбатан 17.12.2025 йилда қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси Қидирув шуъба ходимлари томонидан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси қидирув ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб, 16.05.2026 йилда ушланган.
Шу билан, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб қочишга уринган отанинг бу галги уриниши узоққа чўзилмади ва тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилиб, жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг 18.05.2026 йилдаги қарори билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.